Assalomu alaykum qadrli do'stlar! Bazi filimlar nimagadir da ko'rsatmayapti shuning uchunFirefox ni yoki Operani o'rnatib oling va mazza qilib tomosha qiling..
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Бош бошқармаси берган маълумотга кўра, бандлик марказларига амнистияга тушган 187 киши мурожаат қтлган, уларнинг 122 таси меҳнатга лаёқатли деб топилган. Айни пайтда 48 киши иш билан таъминланди, қолганлари эса яшаш жойи бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб, тиббий кўрикдан ўтяпти.
Озодликдан маҳрум бўлиш жойларидан қайтган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш масалалари бўйича шаҳар комиссиясида “Правда Востока” газетасининг мухбирига айтишларича, биринчи навбатда уларни иш иблан таъминлаш, рўйхатга қўйиш ҳамда вояга етмаганларнинг таълимини давом эттириш масалалари ҳал этилади. Молиявий органлар, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя бўйича органлар амнистияга тушган кишиларни ижтимоий тўловлар ва иш билан ўз вақтида таъминлаш масалаларини назорат қилади.
Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бемор шахсларни тегишли муассасаларда мажбурий ва бепул даволаш, уларнинг тезроқ тузалиб кетиши ва оиласига эсон-омон қайтишига ҳар томонлама ёрдам бриш масалаларини мувофиқлаштиради.