Assalomu alaykum qadrli do'stlar! Bazi filimlar nimagadir da ko'rsatmayapti shuning uchunFirefox ni yoki Operani o'rnatib oling va mazza qilib tomosha qiling..
Замонавий уй бекасини кимёвий тозалов воситаларисиз тасаввур этиш қийин. Маълумки, ҳар бир кимёвий тозалов воситаси кучли аллерген хусусиятга эга.
Тозалов воситаси қўлланилгач, кўз ва танада қизариш, йўтал ёки бош оғриғи юзага келса, демак, восита таркибидаги кимёвий унсурларга нисбатан аллергия мавжуд. Бу ҳолатда кимёвий тозалов воситасининг ўрнига зарарсиз ва самаралилик борасида қолишмайдиган воситаларга мурожаат этиш зарур. Бунинг учун бувижонлар тавсияларига назар соламиз.
Оппоқ қордек чойшаблар. Оқ чойшабларни ювишдан бир неча соат аввал истеъмол сиркаси солинган сувда ивитиб олинг.
Ошхона анжомларининг осон тозаланиши. Идиш ҳамда бошқа ошхона анжомлари истеъмол содаси солинган илиқ совунли сувда осонгина тозаланади. Худди шу ишқордан линолеум пол ва пластик ром, токчаларни тозалашда фойдаланиш мумкин.
Моғорга қарши. Моғор доғларнинг бартараф бўлиши ва қайта пайдо бўлмаслиги учун бўрни қоллаш тавсия этилади.
Зангга қарши. Лимон шарбати занг доғларини йўқотибгина қолмай, кўзгу ва ойналарни тозаловчи яхши восита ҳамдир. Бундан ташқари, лимон шарбатини чинни ва алюмин идишларни тозалашда қўллаш мумкин.
Газ печи қандай тозаланади? Бугунги кунда газ печидаги ёғли кирланишларни тозаловчи воситалар бисёр. Газ печидаги ёғли доғларни кетказишда истеъмол содаси айни муддао. Бунинг учун газ печига сув қуйилган идишни жойлаб, печнинг қопқоғини ёпиб қўйинг. Идишдаги сув буғланиб, йўқолганидан сўнг газ печиниг ички деворларини истеъмол содасига ботирилган губка ёрдамида тозалаб олишингиз мумкин.