Assalomu alaykum qadrli do'stlar! Bazi filimlar nimagadir da ko'rsatmayapti shuning uchunFirefox ni yoki Operani o'rnatib oling va mazza qilib tomosha qiling..
Дарҳақиқат, болажонларимиз ором олаётган вақтда янада ширин кўринади. Фарзандларимизнинг кунлари мазмунли, тунлари осуда ўтишида биз ота-оналарнинг ўрни катта. Қизингиз ёки ўғлингиз тунлари чўчиб уйғонаяптими? Унда саҳифамиз айнан сиз учун.
Тунда чўчиб уйғонишга нималар сабаб бўлиши мумкин?
Кўпчилик ота-оналар фарзандларининг чўчиб ўйғонишини "бирор бир қўрқинчли туш кўргандирда", деб беэътибор бўлишади. Бироқ боланинг доимий равишда чўчиб уйғониши яхшилик аломати эмас. Олди олинмаса, болада рухий ўзгаришлар рўй беришига сабаб бўлиши, унинг атрофдагилардан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.
Илмий тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, бола она қорнида 25-30 ҳафталик пайтидаёқ туш кўришни бошлар экан. Туғилгандан сўнг эса, куннинг 60 фоизини уйқуда ўтказади. Боланинг уйқуси осуда бўлиши учун уйқу олдидан унга алоҳида эътибор қаратиш ва бор меҳрингизни кўрсатиб бера олишингиз шарт. Бу боланинг тинч ухлашига ёрдам беради.
Агар болаларнинг уйқуси бузилса, қуйидаги саволларга жавоб топиш керак бўлади:
1. Боланинг кун тартибини қандай ташкил этгансиз?
2. Кун давомида бола руҳиятига таъсир этувчи, қўрқинчли кино, мультфилмларни кўрадими?
3. Фарзандингиз жисмонан толиқиб қолмаяптими? (Узоқ йўл юриш, оғир буюмларни кўтариш ва ҳоказо).
6. Бола ухлайдиган хона ўта қоронғу эмасми? Ётадиган жойи қулайми?
7. Кийимлари танани сиқиб турмайдими?
8. Болани ухлатиш учун дўқ-пўписа қилмайсизми?
9. Балки болага кальций, магний, D витаминлари етишмаётгандир?
10. Кўчада, боғчада, яқинлар орасида уни кўп уришадиган, қўрқитадиган бирор бир киши йўқми?
Уйқуда чўқиш касалликми?
Агар юқоридаги барча ҳолатларга барҳам бериб, кун тартибини тўғри ташкил этган тақдирингизда ҳам фарзандингиз чўчиб уйғонишда давом этса, демак бу касаллик! Чўчиб уйғонишга боланинг она қорнида ривожланиш давридаги асабий ҳолатлари, кислород етишмаслиги, қон айланишининг бузилиши, туғилиш вақтида боланинг жароҳат олиши кабилар ҳам сабаб бўлади. Бир ёшгача бўлган болаларда чўчиб уйқониш рахит касаллиги таъсирида юз бериши ҳам мумкин.
Болалар нима учун хуррак отади?
1-7 ёшгача бўлган болаларнинг 5 фоизи уйқу вақтида хуррак отади. Агар фарзандингиз доимий равишда хуррак отаётган бўлса, уни ЛОР шифокорга кўрсатиш тавсия этилади. Балки у муртак безларининг шамоллаши (оденоид)га чалингандир? Бу бурундан нафас олишни қийинлаштиради ва хуррак отишга олиб келади.