Assalomu alaykum qadrli do'stlar! Bazi filimlar nimagadir da ko'rsatmayapti shuning uchunFirefox ni yoki Operani o'rnatib oling va mazza qilib tomosha qiling..
Халқ орасида баъзи удумлар борки, улар бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Шулардан бири сафар ойидан шумланишдир. Яъни, бу ойда тўй қилганлар бахтсиз бўлиши, сафарга чиққанлар ҳалокатга йўлиқиши, бирор каттароқ ишга қўл урганлар омадсизликка йўлиқиши ҳақида турли миш-мишлар юради. Хўш, тарих бизга сафарнинг бу “хислатлари” ҳақида нима дейди? Мана, унинг ой хусусидаги гувоҳлиги:
1. Расулуллоҳ (сав) Мадина ҳижратида сафар ойининг 27-кечаси уйларини ўраб олган душманлар орасидан мўъжизавий суратда чиқиб, Савр ғорига борганлар, у ерда уч кун яширинганлар, сўнг душманларни доғда қолдириб, Мадина сари равона бўлганлар.
2. Расулуллоҳ (сав) қизлари Фотима (ра)ни ҳазрати Али (ра)га ҳижрий иккинчи йил сафар ойида турмушга берганлар.
3. Расулуллоҳ (сав) ҳижрий бешинчи йил сафар ойида Зайнаб бинти Жаҳш (ра)га уйланганлар.
4. Ҳижрий иккинчи йил сафар ойида Расулуллоҳ (сав)нинг ўзлари етмиш кишилик муҳожирлар гуруҳига бош бўлиб, Қурайш карвонини қаршилашга чиққанлар. Ваддон деган жойгача етиб бордилар, бироқ бирон ёмонликка дуч келмадилар. Бу юриш Абвоъ ёки Ваддон ғазоти деб ном олган.
5. Расулуллоҳ (сав) ҳижрий еттинчи йил сафар ойида яҳудийларнинг Хайбардаги қалъалари билан Қуро водийсини фатҳ қилганлар.
6. Расулуллоҳ (сав) яна шу йили сафар ойида Фадак ва Таймо яҳудийлари билан сулҳ тузганлар.
7. Машҳур саркарда Холид ибн Валид [1] , Миср фотиҳи Амр ибн Ос, Каъба калити эгаси Усмон ибн Талҳа сингари буюк саҳобалар ҳижрий саккизинчи йил сафар ойида исломни қабул қилишган.
8. Ҳижратнинг тўққизинчи йили сафар ойида Узра қабиласидан ўн икки киши элчи бўлиб келди. Расулуллоҳ (сав) элчиларни яхши кутиб олдилар, уларга Шом фатҳи ҳақида мужда бердилар, фолбинлардан савол сўрашдан ва Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйишдан қайтардилар. Улар Исломни қабул қилиб, Мадинада бир неча кун тургач, юртларига қайтиб кетишди.
9. Ҳижратнинг тўққизинчи йили Нажрон [2] ўлкасидан келган элчилар билан жизя [3] тўлаш эвазига сулҳ (тинчлик битими)ни туздилар. Улар жизянинг ярмини ражаб ойида, қолган ярмини сафар ойида берадиган бўлишди.
11. Имом Ҳасан ҳижрий қирқ биринчи йил сафар ойида Кўфа шаҳридан Мадоин шаҳрига қараб йўлга чиқди ва сафари икки гуруҳ мусулмонларнинг иттифоқи билан тугади.
12. Адолатли подшоҳ Умар ибн Абдул Азиз ҳижрий тўқсон тўққизинчи йили сафар ойида подшоҳликка сайланди.
13. Имом Табароний ҳижрий икки юз олтмишинчи йил сафар ойида туғилган.
14. Абу Али ибн Сино ҳижрий уч юз етмишинчи йил сафар ойида туғилган.
15. Ҳижрий 722 йили сафар ойида имом Саъдуддин Тафтазоний туғилган.